Қозоғистоннинн Туркистон вилоятида мудҳиш ЙТҲ содир бўлган. Натижада 5 киши вафот этган, улардан 3 киши ўзбекистонликлар бўлган.
РИА Новости хабарига кўра, воқеа якшанбадан душанбага ўтар кечаси тахминан соат 1 да юз берган.
Аниқланишича, Чордара-Абай трассасида «МАЗ» юк машинаси ҳайдовчиси йўлга югуриб чиққан отни босиб кетган. Сўнг юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб, Lexus автомобили билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lexus ҳайдовчиси (олмаоталик) ва тўрт нафар йўловчи — Чордара тумани фуқароси ва уч нафар ўзбекистонликлар олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Енгил машинада бўлган яна бир ўзбекистонлик йўловчи эса тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимига етказилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.






