Россиянинг Рязань шаҳри яқинида газ қувури портлади, дея хабар қилди Segodnya.ua нашри.
Портлашдан сўнг ҳудудда улкан аланга келиб чиқди. Оловнинг баландлиги 20 метргача етган бўлиб, ундан чиқаётган заҳарли тутун бир неча км.гача тарқаган. Воқеа туфайли бир неча ўт ўчирувчи жароҳат олди. Қурбонлар йўқ. Полиция хавфсизлик юзасидан яқин атрофдаги аҳоли пунктидан одамларни эвакувация қилган. Аланга ўчирилгач, одамлар яна ўз уйига қайтишди. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.






