АҚШнинг Миссиссипи ва Алабама штатларида рўй берган торнадо натижасида бир қатор вайронагарчиликлар келиб чиқди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Икки киши қулаган том остида қолиб кетиб, ҳалок бўлган, яна 12 нафар инсон табиий офат оқибатида турли даражада жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Кўчаларда дарахтлар синган, айрим бинолар жиддий зарар кўрган.






