АсосийDunyo

Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни битирди

'Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни битирди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Керала штатида 96 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Картиани Амма 4-синфни битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширди, деб хабар қилмоқда Ren.tv нашри.

Мактаб ўқитувчиларинг таъкидлашича, кекса аёл синфнинг энг аълочи ўқувчиларидан экан. У 3 та фан бўйича имтиҳон топшириб, жами 98 балл тўплаган. Математика бўйича берилган масалаларни бехато ечгани эса барчани ҳайратга солмоқда. Унга сертификатни Керала штати ҳокими тантанали тарзда топширди. Картиани ўрта мактабда ўқишни 92 ёшида бошлаган ва ўқиш-ёзишни ҳам шу ерда ўрганган. У бир умр фаррош бўлиб ишлаган ва ўқишга шароити бўлмаган.

    Бошқа янгиликлар