АсосийSport

Санжар Файзиев Таиланддаги "Фьючерс"ни ғалаба билан бошлади

'Санжар Файзиев Таиланддаги "Фьючерс"ни ғалаба билан бошлади'ning rasmi

Теннисчимиз Санжар Файзиев Таиланднинг Нонтабури шаҳридаги "Фьючерс" мусобақасида иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси 15000 АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада ҳамюртимиз иккинчи рақам остида сараланган.

Теннисчимиз бугун илк даврада америкалик Адам Эл Мидавига қарши кортга чиқди. 1 соат 33 дақиқа давом этган баҳсда Санжар рақибини 7:6, 6:1 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Жуфтлик баҳсларида россиялик константин Кравчук билан бирга ҳаракат қилган Файзиев мезбон теннисчиларга 3:6, 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар