"Лестер Сити" футболчилари клуб эгаси Вишай Шриваддханапрабханинг дафн маросимида иштирок этиш учун Бангкокка етиб келишди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.
Миллиардернинг дафн маросимида "тулкилар" футболчилар ва клуб ходимлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Вишай Шриваддханапрабхани сўнгги манзилга кузатиш маросими бир неча кун давом этади.









