Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Брюссель билан келишувга эришди, деб хабар берди Bbc.com нашри.
Унга кўра, Британия компаниялари Brexit’дан кейин Европа Иттифоқи бозорларига кириш ҳуқуқини сақлаб қолади. Таъкидланишича, томонлар келишуви Британия компанияларининг Европа иттифоқи бозорларига кириши, Буюк Британиянинг ушбу соҳадаги қонунлари Европа нормалари билан мувофиқлашган ҳолда қолишига қадар сақланишини назарда тутади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Brexit’дан сўнг ўтиш даври бир неча йилга чўзилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди.






