Шу кунларда Европанинг айрим ҳудудлари табиий офатлар қуршовида қолмоқда, дея хабар берди 5-tv.ru нашри.
Хусусан, Италияда вазият анча оғир. Ёғингарчилик туфайли келиб чиққан тошқинлар шаҳарларни ювиб кетаётган бўлса, шиддатли бўрон вайронагарчиликларга олиб келмоқда. Офат туфайли қурбон бўлганлар сони эса 17 нафарга етди. Уларнинг аксарияти қулаган дарахтлар остида қолиб кетган. Алто Адиже ва Сицилия, Венеция ва Венето вилоятларида хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди.






