Арманистон президенти Армен Саркисян парламентнинг тарқатилиши ва навбатдан ташқари парламент сайловлари 9 декабрга белгиланиши бўйича фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Арманистон парламенти махсус йиғилишида бош вазир вазифасини бажарувчи Николь Пашиняннинг ҳукумат раҳбарлигига номзоди иккинчи бор рад этилди. Унинг номзодига бирорта ҳам депутат овоз бермаган. Қонунчиликка кўра, бундай ҳолатдан парламент автоматик тарзда тарқатиб юборилади. 16 октябрда Пашинян бош вазир лавозимидан кетган эди. У бу истеъфоси техник характерга эгалигини ва парламентни тарқатиш учун зарурлигини тушунтирган. Арманистон конституциясига кўра, агар бош вазир истеъфосидан кейин депутатлар парламентнинг икки йиғилишида янги бош вазир танлай олмасалар, парламент тарқатиб юборилиши керак.Пашинян ушбу лавозимга ягона номзод бўлганди.






