Жорий йилнинг 19 сентябрь куни тунги соат 1:05 да Самарқанд вилояти Нарпай тумани Мирбозор қўрғони ҳудудидан ўтувчи М-37 халқаро автомагистрал йўлининг 107-километрида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.Жабборов бошқарувидаги «Mercedens-Bens» юк машинасида ёнғин келиб чиққан.
Самарқанд вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида автоулов юкхонасидаги 20 та той пахта ёниб кетган. Туман ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси воқеа жойига тунги соат 01:13 да етиб борган. Ёнғин тунги соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган, деб ёзмоқда "Зарафшон" нашри.
Айни вақтда ушбу ёнғин сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.






