АсосийJamiyat

Самарқандда ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди

'Самарқандда ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, 1 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшаган Х.Б. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини Нуробод туманининг “Оқсой” маҳалласидан ўтувчи “Самарқанд-Қарши” йўлининг 34-км.да ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб бурилаётган С.П. бошқарувидаги “Volvо” русумли юк автомашинаси ён томонига бориб урилган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар