АсосийDunyo

“Евро-2024”га Германия мезбонлик қилади

'“Евро-2024”га Германия мезбонлик қилади'ning rasmi

Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА бош штаб-квартирасида ташкилот ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Унда қўмитанинг 17 аъзоси Евро-2024 мезбонини аниқлаш мақсадида овоз беришда иштирок этди. Натижаларига кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қилади. Германияда ҳозирга қадар 2 марта Жаҳон чемпионати ва 1 марта Европа чемпионатибўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 мезбонлиги учун фақат икки мамлакат – Германия ва Туркия давлатлари даъвогарлик қилган эди. Тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган, 6 йил давомида барча керакли ишлар амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар