АсосийDunyo

Мексикада қадимий Мая даврига оид экспонатлар кўргазмаси бўлди (Видео)

'Мексикада қадимий Мая даврига оид экспонатлар кўргазмаси бўлди (Видео)'ning rasmi

Мексика пойтахти Мехико шаҳридаги Миллий антропология Музейида қадимий Мая даврига оид суратлар ва ёзувлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Ушбу экспонатлар орасида қабилага тегишли тарихий ҳужжатлар ҳам бор. Улар Америка қитъасида 1021 ва 1154 йилларда ёзилган. Мая кодекси, деб номланган матн ўша даврда тақвим вазифасини бажарган. Улар Американинг турли ҳудудларидан топилган. Кенг омма учун очилган кўргазмага ташриф буюрувчилар сони кўпчиликни ташкил қилади. Бу ерда бутун Америка тарихини кўриш мумкин. Экспонатлар 15 нафардан ортиқмутахассислар томонидан ўрганилганидан сўнг намойишга қўйишга қарор қилинди.


Бошқа янгиликлар