Непалда вертолёт авиаҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Ntv.ru нашри.
У Катманду аэропортидан кўтарилган ва ўрмон ҳудудидан учаётган вақтда қулаб тушган. Фалокат оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида учувчи ҳам бор. Ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.






