АсосийJamiyat

"Тошшаҳартрансхизмат"да йўл қўйган камчиликлари туфайли уч ходим лавозимидан озод этилди

'"Тошшаҳартрансхизмат"да йўл қўйган камчиликлари туфайли уч ходим лавозимидан озод этилди'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг уч нафар катта лавозимдаги ходимлари, жумладан, автокорхоналарнинг техник жараёнлари бош муҳандиси, GPS назорати тизими масъули ва 5-автобус саройи директори ўз ишларида йўл қўйган камчиликлари туфайли лавозимларидан озод қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Жамият фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Улардан бири – GPS назоратини тубдан такомиллаштириш, хусусан, тизим орқали автобусларнинг қатновлари сонини автоматик тарзда ҳисоблаб бориш белгиланган. Шунингдек, босқичма-босқич диспетчерлик хизматидан воз кечган ҳолда, автобуслар ҳаракати назоратини тўла компьютерлаштириш ҳам кўзда тутилмоқда”, – дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар