АсосийDunyo

Грецияда сайёҳларга тошларни олиб кетиш тақиқланди

'Грецияда сайёҳларга тошларни олиб кетиш тақиқланди'ning rasmi

Грециянинг Скиатос оролида сайёҳларга соҳиллардаги тошларни олиб кетиш тақиқланди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Ушбу орол мамлакатнинг туристлар энг кўп келадиган маскани саналади. Соҳиллар турли шаклдаги антиқа тошлар билан тўла бўлиб, бу ерга келганлар уларни эсдалик сифатида олиб кетишар эди. Энди маданият маркази томонидан тобора камайиб бораётган тошларни ва орол табиатини сақлаб қолиш мақсадида бунга чек қўювчи қоида жорий этилди.

Тошларни олиб кетишга уринган сайёҳлар эса 400 дан 1000 еврогача жаримага тўлайди.Сўнги вақтларда Скиотос аерапорти билан ҳамкорликда иш олиб борилганда жудда катта миқдорда тошлар олиб кетилаётганлиги аниқланди. Энди бу ҳолат аэропорт божхонаси томонидан аниқланадиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар