АсосийJamiyat

"Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси"нинг расмий веб-сайти ишга тушди

'"Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси"нинг расмий веб-сайти ишга тушди'ning rasmi

2018-йилнинг сентябрь ойидан «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси»нинг расмий веб-сайти www.wayu.uz манзилида иш бошлади.

Сайтдаги дунё харитасидан «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси»нинг хорижий мамлакатлардаги вакиллари, уларнинг фаолият юритадиган манзиллари, телефон рақамлари ва электрон манзиллари ҳақидаги батафсил маълумотларни олиш мумкин.

Фойдаланувчилар сайтнинг асосий менюсидаги «Миграция қонунчилиги» бўлимида Германия, Россия, Жанубий Корея, Туркия, АҚШ, Япония, Қозоғистон, Хитой ва Қирғизистон давлатларининг миграцион қонунчилиги билан яқиндан танишишлари мумкин.

«Хорижда таълим олиш» бўлимида чет элда таълим олиш истагида бўлган ёшлар учун билиш муҳим бўлган қоидалар, хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш ва ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш тартиби ҳамда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ёшларга ўзбек тилини ўрганиш учун хорижий мамлакатларда ташкил этилган «Ўзбек тили ўқув курслари» тўғрисидаги маълумотлар жамланган.

«Суғурта» бўлимида бир қатор хорижий давлатларнинг суғурталаш тизими ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

Фойдаланувчилар «Электрон кутубхона» бўлимида ўзбек тили ва адабиётини ўрганиш учун электрон ўқув қўлланмалар ҳамда ўзбек адабиётининг намуналари билан яқиндан танишишлари мумкин.

«Билиш муҳим» бўлимида Ассоциациянинг асосий фаолият доираси баён этилган.

«Элчихона ва консулликлар» бўлимида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари ва консулликлари, уларнинг жойлашган манзили, телефон рақами, веб-сайти ҳамда электрон манзили ҳақидаги маълумотлар жамланган.

«Волонтёрлар учун» бўлимида «Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси»нинг хорижий мамлакатлардаги волонтёрлик харакати, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг бир қатор олий таълим муассасаларида Ўзбекистонлик ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган координаторлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Мазкур бўлимда хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар волонтёрлар сафига қўшилиш учун электрон рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Шунингдек, Ассоциация ва унинг хорижий мамлакатлардаги вакил ва координаторлари ҳамда хорижий мамлакатларда таълим олаётган, меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ёшлар томонидан ташкил этилган тадбирларни мунтазам равишда ёритиб борувчи «Янгиликлар», «Тадбирлар» ва «Медиа ресурслар» бўлимлари ҳам ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар