АсосийJamiyat

Пахта йиғим-теримида қўшиб ёзган ҳоким ишдан олинди

'Пахта йиғим-теримида қўшиб ёзган ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

25 сентябрь куни Тошкент вилоятида бирданига икки туман — Бекобод ва Паркент ҳокими лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда Turon24 вилоят ҳокимлигидаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

“Бекобод тумани ҳокими Отабек Убайдуллаевич Исроиловнинг ишдан олиниши пахта йиғим-теримига сусткашлик билан ёндашгани, айрим ҳолларда қўшиб ёзиш ҳолатларининг мавжудлиги каби сабаблар билан боғланмоқда. Вилоят ҳокими Ғулом Ибрагимов кеча бўлиб ўтган йиғилишда ушбу туман ҳокими фаолиятини танқид қилган.

Қибрай тумани ҳокими Неъмат Исроилович Муҳаммедов Паркент тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Аввалроқ, у танқид билан ишдан олинган эди.

Паркент тумани ҳокими вазифасидан бўшатилган Неъматжон Озодович Абдуллаев эса Бекобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар