Малайзияда божхона ходимлари томонидан 400 дан ортиқ экзотик ҳайвонларни мамлакатга ноқонуний тарзда олиб кирилишга уринган шахслар қўлга олинди, дея хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Жониворлар саватларга жойланган ҳолда қайиқда Индонезиядан Малайзияга олиб келинаётган эди. Ҳайвонлар орасида маймун,тимсоҳ ва ноёб қушларни кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан 3 нафар Индонезия фуқароси ҳибсга олиниб, тергов қилинмоқда. Малайзия табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан йўқолиб бораётган турларнинг ноқонуний айланиши учун мухим транзит нуқтаси деб тан олинган.






