Ливия пойтахти Триполи жанубида иттифоқчи кучларнинг ҳукуматга қарши исёнлари давом этмоқда, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Ушбу можаро август ойида бошланиб, кейинчалик бартараф этилган эди. Аммо айни кунларда тўқнашувлар яна авж олмоқда. Ҳар икки томон ўртасида содир бўлган қуролли отишмалар натижасида уйлар, дўконлар вайрон бўлмоқда. Бу эса халқаро аэрапорт фаолиятига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.






