Тунисда сув тошқинлари рўй бермоқда, дея хабар берди ТАСС нашри.
Табиий офат натижасида камида 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинмоқда. Кучли ёғингарчилик сабаб баъзи туманлардаги сув сатҳи 1,7 метргача кўтарилган. Бунинг оқибатида эса кўприк ва йўллар вайрон бўлмоқда. Тунис расмийлари қидирув-қутқарув ишларига полиция, армия ва вертолётларни жалб қилган.






