АсосийJamiyat

Халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда

'Халқаро конференция иштирокчилари Самарқандда'ning rasmi

Марказий Осиё минтақаси азалдан Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида муҳим ўрин тутиб келган. Хитойдан бошланиб Европага қадар давом этган «Буюк ипак йўли» нинг асосий тармоқлари ҳам айни шу минтақа шаҳарлари орқали ўтгани бежиз эмас.

Бугунги глобаллашув жараёнида минтақанинг мазкур масаладаги аҳамияти ўзининг долзаблигни йўқотмаган. Бироқ мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмаётгани минтақа салоҳиятини борича намоён этишга тўсиқ бўлиб хизмат қилмоқда.

20 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий Осиё транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ҳамда шўъба йиғилишларида халқаро транспорт йўлакларидан самарали ва ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш, Марказий Осиёда ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка асосланган алоқаларни мустаҳкамлаш учун ягона тармоқлашган ва халқаро интеграллашган транспорт маконини яратиш масалалари муҳокама этилди.

Халқаро конференция иштирокчилари бугун, 21 сентябрь куни “Афросиёб” тезюрар поездида тонгда қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига етиб боришди.

300 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий меҳмонлар Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини кўришдан ташқари, “Man” заводи фаолияти билан яқиндан танишди. У ерда завод фаолияти ҳақида тақдимот ва экскурсия ўтказилди. Меҳмонларга юк автомобиллари, шаҳар ва шаҳарлараро автобуслар, трейлерлар ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

    Бошқа янгиликлар