АсосийJamiyat

Қаршида фуқаро ИИБ ходимига 10 миллион сўм пора бераётганда ушланди

'Қаршида фуқаро ИИБ ходимига 10 миллион сўм пора бераётганда ушланди'ning rasmi

20 сентябрь куни Қашқадарё вилояти ички ишлар ва прокуратура органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Тезкор тадбир давомида Қарши шаҳрида яшовчи Ш.С. гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланиб туман ИИБда ушлаб турилган акаси Р.С.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатмасдан, эҳтиёт чораси қўлламай ишни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Қамаши тумани Ифтиҳор кўчасида майор Д.Р.га 10 миллион сўм пулни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан Ш.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Терговни эса прокуратура олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар