АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ҳарбий санъаткорлар Хўжандда концерт дастурини намойиш этди

'Ўзбекистонлик ҳарбий санъаткорлар Хўжандда концерт дастурини намойиш этди'ning rasmi

19 сентябрь куни Тожикистон мудофаа вазири дала ўқув майдонида чегара ҳудудлари яқинидаги аҳоли яшаш пунктига жойлашган шартли террорчиларни бартараф этиш бўйича ўтказилган Тожикистон-Ўзбекистон ҳамкорликдаги машғулотларнинг асосий қисмига тайёргарлик жараёнларини кузатди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шерали Мирзо илк маротаба ўтказилаётган бу каби қўшма машғулотлар Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Шунингдек, машғулотларнинг реал вазиятга яқин тарзда ўтказилиши, бунда ҳар бир бўлинма олдида аниқ вазифалар белгилангани ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри жамоаси томонидан Хўжанд шаҳри марказидаги “Камоли Ҳўжандий” боғида концерт дастури намойиш этилди. Ўзбек ва тожик тилларида маҳорат билан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳўжандликлар қалбидан муносиб жой эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўтказилаётган ўқув машғулотларида Ўзбекистон томонидан 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ўзларининг техникалари билан иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар