АсосийDunyo

Вьетнам Президенти вафот этди

'Вьетнам Президенти вафот этди'ning rasmi

Бугун Вьетнам давлат раҳбари Чан Дай Куанг 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

"Президент 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 10:05 да Ханойдаги ҳарбий касалхонада вафот этган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай Куанг узоқ вақт давом этган оғир касаллик натижасида вафот этган", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, 1956 йил 12 октябрда Вьетнам шимолидаги Ниньбинь провинциясида таваллуд топган Чан Дай Куанг ўз меҳнат фаолиятини ички ишлар вазирлигида бошлаб, 2016 йилда мамлакат Президентлигига сайланган бўлган.

    Бошқа янгиликлар