АсосийJamiyat

Жиззахда ҳамшира 7 миллионга яқин психотроп дориларни уйида сақлаётгани аниқланди

'Жиззахда ҳамшира 7 миллионга яқин психотроп дориларни уйида сақлаётгани аниқланди'ning rasmi

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Бахмал тумани тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимининг катта ҳамшираси С.Ж ана шу эзгу касб эгаларига умуман хос бўлмаган ишга қўл урди.

У махсус назоратда турадиган дори-дармонларни беморларга бермасдан ўз уйида сақлаётганлиги аниқланди, деб ёзмоқда ЎзА.

Ҳамширанинг хонадонидан “Цикладол”, “Сибазон” психотроп дорилари каби жами 6 миллион 643 минг сўмлик тиббий воситалар олинган.

Ҳозирда бу дориларни пулламоқчи бўлган ҳамширага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар