АсосийDunyo

АҚШ президенти тўфон оқибатларини бориб кўрди

'АҚШ президенти тўфон оқибатларини бориб кўрди'ning rasmi

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Каролина штатига ёпирилган Флоренция тўфони оқибатларини бориб кўрди, деб хабар берди Лента ру нашри.

У табиий офатдан азият чекаётган одамларга кўмак кўрсатишга ва ҳудудлардаги кўрилган зарарни қоплаш учун федерал ёрдам кўрсатишга ваъда берди. Ҳозиргача Флоренция довули қурбонлари сони 37 кишига етган. “Вашингтон ва мен сиз билан биргамиз. Биз барчасини енгиб ўтамиз”, деди Трамп жабрланганларга қарата.

    Бошқа янгиликлар