Колумбияда гиёҳвандликка қарши курашиш учун ҳар қанча чоралар кўрилаётган бўлишига қарамай, уни етиштириш тобора авж олмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Полиция ўтказилан текширувлар натижасида яна янги гиёҳванд моддалар майдонини аниқлаган. Маълумотларга кўра, ўтган йилга нисбатан уни етиштириш ва сотиш 17 фоизга ошиб, рекорд даража қайд этилган. Ҳозирга келиб умумий ҳисобда 422,550 гектар далада гиёҳванд моддалар ўстирилмоқда.
Мамлакатда ҳар қанча гиёҳвандликка қарши кураш олиб борилганлигига қарамай, кўрсатгичлар камайиш ўрнига йилдан йилга ортиб бормоқда. Аниқланган майдонлардаги қора дорилар ёқиб юборилган.






