Либерия марказий банкидан 104 миллион доллар миқдоридаги маблағ йўқолди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Бироқ унинг қаерга ва қандай ғойиб бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Манбанинг хабар беришича, мазкур воқеага ойдинлик киритилмагунича 15 нафар мансабдор шахсларга мамлакатдан чиқиш тақиқланди. Улар орасида мамлакатнинг собиқ президенти Эллен Жонсоннинг ўғли ҳам бор.
Ҳозирда банк бошқарувчиси ва бир неча ходимлар тергов қилинмоқда. Ҳозирча терговдан бирор самара бўлгани йўқ. Пуллар ўғрилар томонидан олиб кетилмагани аниқ. Аммо бу ҳақда ҳали бирор аниқ маълумот йўқ.






