АсосийDunyo

Грецияда муҳожирлар сони ортиб бормоқда

'Грецияда муҳожирлар сони ортиб бормоқда'ning rasmi

Грециянинг Лесбос оролида кун сайин муҳожирлар сони ортиб бормоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Бу эса орол иқтисоди билан бирга табиатига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Манбанинг хабар беришича, ҳозирга келиб қочоқлар сони деярли 10 мингга яқинлашиб қолган. Лагерларда кун кечираётган одамларнинг шароити санитария талабларига мутлақо жавоб бермайди. Улар ўз чиқиндиларини ўрмонларга олиб бориб ташлашмоқда. Бунинг оқибатида оролда бадбўй ҳид ва турли ҳашоратлар пайдо бўлмоқда. Ҳукумат эса вазиятни назорат қила олмаяпти.

    Бошқа янгиликлар