АсосийJamiyat

Аудиторларга малака сертификати муддатсиз даврга берилади

'Аудиторларга малака сертификати муддатсиз даврга берилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

  • тижорат ташкилоти уч ой давомида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилмаган бўлса, ўз номида “аудиторлик ташкилоти” сўзларидан фойдаланишга ҳақли эмас;
  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия лицензиатга барча турдаги аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини беради;
  • айнан битта хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви кетма-кет етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • 2019 йил 1 январдан аудиторлик ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорига доир ва аудиторлик ташкилотлари раҳбарларининг аттестациядан ўтиши бўйича талаблар бекор қилинди.

2020 йил 1 январдан активларнинг баланс қиймати энг кам иш ҳақининг 100 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлган, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушум энг кам иш ҳақининг 200 минг баробар миқдоридан ортиқ бўлган; ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 кишидан ортиқ бўлган тижорат ташкилотлари ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилади.

Эндиликда аудитор малака сертификати дастлаб беш йиллик муддатга, навбатдаги муддат ўн йилга ва ундан кейин муддатсиз даврга берилади.

Бундан ташқари “Аудит” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилади ва аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтирилади.

    Бошқа янгиликлар