АсосийDunyo

Филиппинда тўфондан кейин кўчки юзага келди

'Филиппинда тўфондан кейин кўчки юзага келди'ning rasmi

Филиппинда Мангхут тўфони нафақат сув тошқинларига балки ер кўчкилари юзага келишига ҳам сабаб бўлмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.

Мамлакатнинг шимолий ҳудудида содир бўлган кўчки оқибатида 100 га яқин одамлар бедарак йўқолган эди. Итогон шаҳрида ҳамон қидирув- қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, ҳозирга келиб 18 кишининг жасади топилган, 63 нафар инсоннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарувчиларнинг таъкилашича, жараён бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Фожиа туфайли бедарак йўқолган инсонларнинг яқинлари уларнинг тириклигига умид қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар