Пуерто-Рикога Мариа тўфони ёпирилиб келмоқда, деб хабар берди ТАСС нашри.
Ҳозирда кучли шамол аралаш ёғаётган ёмғир аксарият уй ва бино ойналарини чилпарчин қилиб улгурган. Одамлар уйдан чиқмасликка ҳаракат қилишмоқда. Сўнгги 30 соат давомида ёғингарчилик тингани йўқ. Ярадорлар бор, бироқ қурбонлар қайд этилмаган.
54 ёшли Эвейл Риверанинг сўзларига кўра, сув унинг уйигача кириб борган. “Мен, эрим ва ўғлим тўфон бошланганидан бери кўчага чиқа олганимиз йўқ”, деб маълумот берди аёл.






