АсосийDunyo

Франция президенти соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратмоқда

'Франция президенти соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратмоқда'ning rasmi

Франция президенти Эммануэль Макрон соғлиқни сақлаш соҳасига кўпроқ маблағ ажратишга қарор қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Францияда соғлиқни сақлаш тизимига сарфланадиган харажатлар 2019 йилда 2,5 фоизга ошади. Бу эса 200 миллиард евро деганидир. Мазкур бюджетдаги маблағ эса шаҳар ташқарисидаги ва чекка қишлоқлардаги шифохоналарни дори-дармон ва зарурий жиҳозлар билан таъминлашга сарфланади.

Шунингдек, Макроннинг таъкидлашича, қўшимча 4000 нафар шифокорларни ишга қабул қилиш лозим .Сўнгги вақтларда Францияда соғлиқни сақлаш тизими хизматидан норози фуқаролар сони ортиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар