АсосийDunyo

Audi ўзининг илк серияли электромобилини омма эътиборига тақдим этди

'Audi ўзининг илк серияли электромобилини омма эътиборига тақдим этди'ning rasmi

Audi ўзининг илк серияли электромобили E-tron моделини кенг омма эътиборига тақдим қилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Тақдимот маросими Калифорнияда бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, автомобиль бозорга 2018 йил охирида чиқади ва 75 минг доллар туради. Audi E-tron умумий қуввати 350 от кучига эга иккита электродвигателга эга. У тўлиқ қувватланганда 400 километргача йўл боса олади. Электрокарнинг максимал тезлиги соатига 200 км. Ҳайдовчиларга эса 7 та ҳайдаш режими тақдим қилинган

Автомобилнинг энг арзон версияси 74800 доллар. “Менимча биз электрокарларни бемалол ишлаб чиқариш имконига эгамиз.Биз аввалига 50 штатни қамраб олишимиз керак. Ахир бизнинг компания дунёда етакчилардан биридир”, деб маълумот берди компания ходимларидан бири.

    Бошқа янгиликлар