Фаластинлик 11 ёшли болакай Исроиллик харбийлар томонидан ўлдирилганидан сўнг, Ғазо секторида тўқнашувлар яна авж олди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Хар иккала томон хам бир бирига қарата оловли хужумларни амалга оширган. Манбанинг хабар беришича, Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган. Улар фаластинликлар экани маълум қилинмоқда. Шунингдек тўқнашувлар оқибатида умумий хисобда 46 нафар инсон турли даражада жарохат олган.






