АсосийDunyo

Ойга саёҳат қиладиган илк сайёҳ кимлиги маълум қилинди

'Ойга саёҳат қиладиган илк сайёҳ кимлиги маълум қилинди'ning rasmi

SpaceX компанияси томонидан яратилаётган BFR ракетасида Ойга саёҳат қиладиган илк сайёҳ номи маълум қилинди, деб хабар қилмоқда Лента.ру нашри.

У япониялик миллиардер Юсаку Маэдзавадир. Бу ҳақда компания раҳбари Илон Маск махсус маросимда маълум қилди. Аввалроқ SpaceX Ой атрофида айланиб чиқадиган илк сайёҳ билан келишув тузганини маълум қилганди. Маскнинг айтишича, янги ракетанинг Ойга парвози ва ортга қайтиши учун 4-5 кун етарли. У парвоз қачон амалга ошишига ойдинлик киритмаган, бироқ космик сайёҳ ушбу воқеа 2023 йилда юз беришини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар