Ғазо секторида Фаластин ва Исроил ўртасидаги навбатдаги тўқнашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.
Исроил аскарлари томонидан келтириб чиқарилган ёнғинлар оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна ўнлаб одамлар турли даржада жароҳат олди. Reuters ахборот агентлигининг берган хабарларига қараганда, боланинг жасади оиласи томонидан Фаластинга олиб кетилган.
У оиласи билан Жабаля шаҳри чегарасидаги лагерлана яшаётган эди. Боланинг ўлими фаластинликларни янада ғазабланишига олиб келган. Фаластинлик шифокорларнинг берган маълумотларига кўра, ҳозирга қадар тўқнашувлар сабаб жароҳат олганлар сони 200 дан ошган.






