Хитой ва Филиппинда кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлишга улгурган «Мангхут» тайфуни Ҳонконгга ҳам етиб келди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Маҳаллий метеорология станцияси огоҳлик сигналини максимал даражага эълон қилгач, ўқув муассасалари, идоралар ва дўконлар ёпилган. Деярли барча корхона ташкилотларда иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Паром ва автобус қатновлари ва ҳалқаро Ҳонконг аэропортида юзлаб рейслар бекор қилинди. Reuters ахборот агентлиги томонидан олинган тасвирларда дарахтларнинг илдизи билан қулаганини, кўчалардаги вайронагарчиликларни кўриш мумкин.






