Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш ҳамда инсон манфаатларини муҳофаза қилишда қатор ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий омиллар муҳим ўрин тутади.
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эриши даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Мазкур устувор вазифалар ижроси юзасидан ҳамда халқ билан мулоқот самарадорлигини ошириш мақсадида 2018 йил 14 сентябрь куни Қувасой шаҳар “Кварц” акционерлик жамиятида жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судьялари Д.Халикназарова ва Б.Эргашевлар иштирокида фуқаролар билан “Очиқ-мулоқот” ўтказилди.
“Очиқ-мулоқот”да “Кварц” акционерлик жамияти ишчи-ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Мулоқот давомида судьялар томонидан фуқароларга ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, фирибгарлик, ўғирлик, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига қириш жиноятлари учун жавобгарлик масалалари, ушбу жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик чора-тадбирлар юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Учрашув қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари томонидан тегишли жавобларни олдилар, шунингдек суд ходимлари судьяларни халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиши ҳамда фуқароларни одил судловга эришиш даражасини амалга оширилиши учун қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, судьялар томонидан суд қарорлари эълон қилингандан сўнг қарорнинг мазмун-моҳиятини тарафларга ва судда қатнашган кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш амалиёти йўлга қўйилганлигини тушунтириб ўтдилар.
Шу билан бирга, фуқаролар судьялар томонидан сайёр тарзда қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари юзасидан қонуний тушунтиришлар берилди.






