АсосийDunyo

Чимкентда йирик ёнғин чиқди

'Чимкентда йирик ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун тонгда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги пластик ойна ишлаб чиқарувчи корхоналардан бирида йирик ёнғин юз берди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Фавқулодда қўмитаси вакили Руслан Имонқулов маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан 04.20 да шаҳарнинг саноат ҳудудида жойлашган бинонинг том қисми ёнаётгани ҳақида чақирув келиб тушган. Ёнғин 5 минг квадрат метр майдонни қамраб олган.

Ёнғинни бартараф этишга 20 техника, 80 дан ортиқ ўт ўчирувчи жалб қилинган. Ёнғинни бостиришга эришилган.

    Бошқа янгиликлар