АсосийJamiyat

Санкт-Петербургдаги ёнғин оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик жабрланди, 1 киши ҳалок бўлди

'Санкт-Петербургдаги ёнғин оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик жабрланди, 1 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра 2018 йил 15 сентябрь куни соат 00:40 да Санкт-Петербург шаҳри Невский тумани Глухоозерск кўчаси 11-уйдаги ангарда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Ангардан 5 нафар инсон эвкуация қилиниб тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И.Жанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига жойлаштирилган. Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилаётганда бир нафар шахс ҳалок бўлган.

Ҳалок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир. ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланган.

Вафот этган:

  1. Султанов Д.Н 1983-й.т. (Екатерининск кўчаси 10-уй суд-тиббиёт экспертизаси моргига жойлаштирилган)

Жабрланганлар:

  1. Султанов Х.У. 1997-й.т.,
  2. Мухтаров М.Ю. 1978-й.т.,
  3. Исмаилов Ш. 1995-й.т.,
  4. Чураголов М.З. 1988-й.т.,

Жабрланганлар И.И.Жанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам илмий текшириш институтига ис газидан заҳарланиш ташхиси билан (ҳозирда барчасининг аҳволи қониқарли) жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар