АсосийJamiyat

Намангандаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

'Намангандаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 13 сентябр куни Наманган вилоятининг Наманган шаҳар «Янги тонг» маҳалла фуқаролар йиғини 5а-кичик туманида жойлашган 4-қаватли 19-уйнинг 3-қаватида жойлашган 35-хонадонда электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Уйнинг 20 кв.м. майдонда пол қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида 4-қаватда жойлашган 4 та хонадондан 12 нафар шахс қутқариб қолинди. Қутқарилган шахслардан бир нафари ногирон, бир нафари чақалоқ ва тўққиз нафари аёллар бўлган.

    Бошқа янгиликлар