Филиппиннинг бир нечта вилоятида “Мангхут” тўфони борган сари кучайиб бормоқда, деб хабар қилди Вести нашри.
Шу сабабли 800 мингдан кўпроқ киши шошилинч эвакуация қилинади. Маълум қилинишича, айниқса, Кагаян, Исабела, Апаяо, Абра, Ифугао ва тоғли ҳудудлар катта хавф остида. Ҳукумат тўфон жиддий вайронгарчиликларга сабаб бўлиши ва тошқин ҳамда кўчкилар келтириб чиқариши мумкинлигидан ҳавотирда. Шу туфайли одамларни тоғли ҳудудлардан узоқроқ кетишга чақирмоқда. “Мангхут” Филиппинга 12 сентябрда яқинлашган. У 15 сентябрда максимал кучайиши кутилмоқда. “Мангхут” шамолининг максимал тезлиги соатига 270 км.ни ташкил қилиб, супертўфон сифатида баҳоланмоқда.






