АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида британиялик рассом Дэвид Хокней ижодига оид сурат кимошди савдосига қўйилади, дея хабар қилди 5-tv.ru нашри.
“Бир артист портрети” деб номланган расмнинг бошланғич нархи 80 миллион долларга баҳоланмоқда. Бу ҳолат рекорд даража сифатида қайд этилмоқда. Сабаби – ҳозиргача, ҳаёт бўлган рассомларнинг асари бу қадар қиммат баҳоланмаган эди.






