Жанубий Африкада сунъий уруғлантириш йўли билан дунёдаги илк арслон боласи дунёга келди, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Ушбу тадқиқот Уктула табиатни муҳофаза қилиш марказида ҳамда Претория университети ҳамкорлигида амалга оширилган. Мазкур тадқиқот муваффақиятли якунланган бўлиб, жониворнинг саломатли қониқарли даражада. Бу йўл билан эндиликда йўқолиб бораётган ҳайвонларни кўпайтиришга эришиш мумкин. Дунёга келган шер боласи ҳам камёб турга мансубдир.






