АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қолипли нон нархи ошди

'Ўзбекистонда қолипли нон нархи ошди'ning rasmi

Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга мувофиқ 2018 йил 15 сентябрдан:

- бир килограмм 1-нав буғдой унининг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди;

- қолипли (“буханка”) нон эркин бозор нархи бўйича (ҳозирда нарх давлат томонидан тартибга солинган) сотилади.

Бунда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 2018 йил 1 октябрдан бошлаб ун ва қолипли нон олиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи (18 400 сўм) миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилади.

    Бошқа янгиликлар