Бокс бўйича супероғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко ўзини бошқа спорт турида синаб кўрмоқчи бўлди, деб хабар қилди Segodnya.ua нашри.
Кличко сап-сёрфинг – тахтада тикка турганча эшкак ёрдамида сузиш билан шуғулланади. Аммо бу сафар кичик Кличко ортиқча чираниб юборган, шекилли, эшкаги синиб, ўзи сувга қулади.






