АсосийJamiyat

Тошкент марказида марафон туфайли кўчалар ёпилади

'Тошкент марказида марафон туфайли кўчалар ёпилади'ning rasmi

"Мустақиллик марафони" ўтказилиши муносабати билан 2018 йил 9 сентябр куни "Пахтакор" стадионидан "Нукус" кўчасигача бўлган кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Кўчаларда ҳаракат 9.00дан 13.00га қадар чегараланади.

Қуйидаги кўчалар ёпилади:

Глинка кўчаси – Шота Руставели кўчасидан Нукус кўчасига қадар,

Нукус кўчаси – Абдулла Қаҳҳор кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача,

Абдулла Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Абай кўчасигача,

Абай кўчаси – Абдулла Қодирий кўчасидан Олмазор кўчасигача,

Олмазор кўчаси – Абай кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача,

Ислом Каримов кўчаси – Олмазор кўчасидан Шароф Рашидов кўчасигача.

    Бошқа янгиликлар