Ироқнинг Басра шаҳрида давом этаётган намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида яна бир киши ҳалок бўлди, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Бундан ташқари, камида 25 кишининг яралангани хабар қилинмоқда. Шу сабабли порт-шаҳар ҳисобланган Басрага кириш ва чиқиш йўллари ёпилди. Эслатиб ўтамиз, миллионлаб одамлар ҳукуматдан электр ҳамда сув таъминоти ва шу каби инфратузилмалардаги муаммоларни ҳал қилишни талаб қилишмоқда.






